Ассалому алайкум! Биз дўстларимиз билан битта суммани аниқ қилиб касса ўйнаяпмиз. Яъни касса чиқган одамга 300 минг сўмдан йиғиб берилади. Муаммо шундаки, касса олган инсонга кейинги сафарни иғилишини (ошини) 500мингача бўлган харажатларини тўлашлик шарти бор. Яъни, кассани олган инсон кейинги сафарни харажатларини 500 минг сўмгача кўтаради, агар 500мингдан ошса ўша ошганини харпана қилинади(бўлишинилади). Шу ҳолатда бу касса “хар бир манфаат келтирувчи қарз рибодур” қоидаси билан рибога кириб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Сизлар фойда эвазига қарз берар экансизлар. Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!