Шариатимизда валийсиз никоҳ дуруст эмаслиги бизга маълум. Агар келиннинг кариндошлари (ота-онаси) гайридин ёки мушрик бўлса, ким валий бўлади? Агар келиннинг кариндошлари (ота-онаси) унинг мусулмон одамга турмушга чикишига қарши бўлишса никоҳ дуруст бўладими?
Келин муслима бўлса, кофир яқинлари унга валий бўла олишмайди. Қози валий бўлади. Агар келиннинг қариндошлари (ота-онаси) унинг мусулмон одамга турмушга чиқишига қарши бўлишса никоҳ дуруст бўлади.