Ҳазрат, мен оловни тавоф қилиш катта гуноҳлигини билиб, лекин ширк эканлигини билганманми йўқми, аниқ эслай олмайман. Бир кун жумъада Анвар қори акадан “бу иш ширк” деб эшитгандай бўлгандим. Ширкдан бошқа гуноҳ кечирилишини биламан, шунинг учун жудаям тушкун ҳолатдаман. Мен бу гуноҳга тавба қилганман, қайтиб қилмайман иншаАллоҳ. Аллоҳ мени кечирармикин?
Ширкдан бошқа гуноҳлари кечирилиши мумкин деганда, тавба қилмаса ҳам деган маъно бор. Ширкдан тавба қилинса, кечирилади.