Ассалому алайкум! Сажда оятини намоз ўқиёткан одам ташқаридан эшитса намозини тугаткандан кейин сажда қиладими ёки руку қилганда саждани ният қилса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Намозини тугатгандан кейин сажда қилади. Чунки ташқаридан эшитилган сажда ояти билан вожиб бўлган сажда намозда адо қилинадиган тиловат саждаси эмас. Агар намознинг ичида қилса ўтмайди. Валлоҳу аълам!