Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Истинжо

09:41 / 07.01.2023 | Бекзод | 1356

Ассалому алайкум! 1). Сув билан истинжо қилгандан сўнг закарини қуритмасдан чиқишнинг хукми хақида маълумот берсангиз. 2). Истинжо хақидага мақолада шуни ўқиган эдим истинжо қилиб бўлгач ич кийимга васвасадан қутилиш учун сув сепиб қўйиш керак дейилган эди агар хато тушунмаган бўлсам, агар шу холатда закардан 1-2 томчи сийдик тушса бунинг хукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Соғлиққа зарар берадиган бўлса қуритиш лозим бўлади. Акс ҳолда ўз жонига қасддан талафот етказаётган ҳисобланади.

2). Фаржга сув сепиш васвасадан қутулиш учундир. Аммо закардан 1-2 томчи сийдик тушгани аниқ бўлса таҳорат синади. Ҳадиси шарифда бундай дейилган:

عَنِ الْحَكَمِ أَوِ ابْنِ الْحَكَمِ، عَنْ أبِيهِ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بَالَ ثُمَّ تَوَضَّأَ وَنَضَحَ فَرْجَهُ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ 

Ал-Ҳакам ёки Ибн ал-Ҳакам отасидан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув сепдилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Таҳорат қилгандан сўнг фаржга сув сепиш ки­йимнинг устидан бўлади. Бу иш асосан шайтоннинг васвасасини рад қилиш учун маслаҳат берилади. Баъзи одамлар таҳорат қилиб бўлгандан кейин фаржидан сув чиқиб, кийимига текканга ўхшаб, иккиланиб қолади. Ана ўша нарса сув сепганда йўқ бўлади.
Имом Термизий қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаброил менга: «Эй Муҳаммад, таҳорат қилганингда сув сепиб юбор. Чунки шайтон фаржни ҳаракатлантиради», деди», деганлар.

عَنْ أُبَيِّ بْنِ كَعْبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ لِلْوُضُوءِ شَيْطَانًا يُقَالُ لَهُ الْوَلَهَانُ فَاتَّقُوا وَسْوَاسَ الْمَاءِ.

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Таҳорат учун Валҳон деб айтиладиган шайтон бор. Сув васвасасидан сақланинглар», дедилар».
Шарҳ: «Валҳон»нинг луғавий маъноси «ўта берилган» деганидир. Демак, шайтонларнинг ичида кишиларни таҳоратда васваса қилишга ўта берилганлари бор экан. Унинг васвасасидан эса таҳорат ва ғуслни бошлашда «Аъузу биллаҳи» ва «Бисмиллаҳи»ни айтиш билан, эътиборни ва хаёлни бир жойга қўйиб, турли шубҳали фикрлардан узоқда бўлиш билан сақланиш мумкин. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat