Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳим илмингизни мудом зиёда айласин! Бир мавзуга оид икки хил саволим бор эди. Улар қуйидагича: 1. Инсонларни эзгуликка чорловчи, зулмни қораловчи шеърлар, монологлар, бадиий ижод намуналари, суратлар, қўшиқлар, кино фильмлар амри маъруф бўла оладими? 2). Ўзи мусулмон бўлмаса-да, бироқ жаҳон адабиётига катта ҳисса қўшган, кўплаб ҳикматли сўз ва афоризмлар муаллифи бўлган таниқли шахсларнинг эзгуликка чорловчи ижод намуналарини тарғиб этиш ҳам амри маъруф бўла оладими? Жавобингиз учун раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Шеърда ҳам ҳикмат бор” деганлар. Бу, улар ичида ширк ва ношаръий гаплар бор-йўқлигига боғлиқ. Жуда кўп ҳикматли деб айтилган сўзлар ичига ширк ва нотўғри ақийдалар кириб қолган. Шунинг учун буткул қора ёки буткул оқ дейиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!