Ассалому алайкум! Шайх ҳазратларинг халқимиз учун қолдирган илмий мероси учун Аллоҳ у инсони жаннат билан мукофотласин. Интернет тармоқлари, хусусан телеграм каналларида устозимизнинг китобларининг электрон шакллари жуда кенг тарқалган; Тафсири Ҳилол, Ҳадис ва ҳаёт китоблари шу жумладан. Халқимизнинг охирги пайтлардаги динга рағбати қувонарли албатда, аммо муаллиф рухсатисиз тарқалган китобларни ўқиш албатта жоиз эмас. Устознинг қайси китобларини электрон шакли тарқалишига рухсат бор?
– Ва алайкум ассалом! Шайх ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг китобларини фақат “Hilol eBook” билан “Tafsiri Hilol” мобил иловасидан ва https://e-hilolnashr.uz сайтидан олиб ўқишларингиз мумкин. Улардан бошқалари мумкин эмас. Валлоҳу аълам!