Ассалому алайкум! Ҳурматли шайх ҳазратлари мен "Ислом тарихида аҳл ал-китоб мақоми берилган динлар" мавзуси бўйича илмий иш олиб бораётган эдим шу мавзу бўйича баъзи нарсаларга аниқлик киритиб олиш мақсадида сизга савол йўллаяпман саволлар қуйидагилардан иборат
1. собиий ва мажусийлар аҳли китобми агар улар аҳли китоб бўлса уларнинг самовий китоблари қайси ва пайғамбарлари ким баъзи тафсир китобларида уларни аҳли китоблиги ҳақида тахминий гаплар ёзилган экан
2. Аҳли китоб атамаси қачондан бери ишлатила бошланган3. жизя фақат аҳли китоблардан олинганми?
– Ва алайкум ассалом! Илмий иш қилган одам бу тарзда иш тутиши яхши бўлмаса керак. Шу билан бирга «аҳли китоб мақом эмаслигини ҳам айтиб қўймоқчиман. Сизга «Тафсири Ҳилол»дан ўзингиз сўраган саволларга жавоб топишингиз мумкинлигини эслатишга ижозат берсангиз. Илмий ишингизда мувофақиятлар тилаб қоламиз.