Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда зам сура

20:43 / 08.01.2023 | Абдураҳмон А.А. | 1636

Ассалому алайкум! Намозда 1 ракатдаги зам сурадан 2 ракатдаги сура 3 оятдан ошмаслиги керак дейилган экан. Масалан, Кавсар сурасидан кейин Каафирун сурасини ўқиса макруҳ бўлмайдими ва бу фақат фарз намозларигами ёки барча намозларга тегишлими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарз намозларда ҳам суннат намозларда ҳам иккинчи ракатнинг қироатини биринчи ракатнинг қироатидан чўзиб юбориш макруҳи танзиҳийдир. Чўзиб юборишнинг чегараси оятлар узунлиги бир-бирига яқин бўлган қисқа сураларда 3 оят деб белгиланган. Оятларининг узунлиги бир-биридан кескин фарқ қиладиган сураларда эса ҳарфлар ва калималар миқдорига қаралади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat