- Бу ишорани қилмаса, ҳеч нарса бўлмайди. Ишораи саббобани панжаларни тугиб, кўрсатгич-бармоқ ила ишора қилиш ила амалга оширилади. Бу бармоқ арабчада «саббоба» дейилади. Шунинг учун, ташаҳҳудда қилинадиган ишорани ҳам «ишораи саббоба» дейилади. «Ишораи саббоба» ташаҳҳудда «Ашҳаду алла илаҳа» деганда «Лаа»ни айтаётганда кўрсатгич бармоқни юқорига кўтариш билан бўлади. Ўша бармоқни кўтаришда бошқа бармоқлар йиғиб олинади.