Ассалому алайкум! 1). Ғусл пайтида қисқа гапириш(хаммом ташқарисидаги одамнинг берган саволига жавоб бериш) мумкинми? Агар ғусл пайтида бирор ким бирор нарсани сўраб қолса нима қилиш керак? 2) Ғусл пайтида одамга бирор нарса зарур бўлиб қолса(айтайлик сув тугаб қолса), уни хаммомдан чиқиб ўзи олса ёки уйдагиларига олиб беришини илтимос қилса ғусл бузилмайдими? 3) Мен шу пайтгача ғусл килганимда оғиз чайқаш ва бурнимга сув тортишни баданнинг хар жойига сув теккизгандан кейин қилар эдим(албатта билмаганим учун). Лекин яқинда ундай эмас, балки оғиз ва бурун чайқашни ғуслнинг бошида қилиш керак эканлигини билдим. Менинг шу пайтгача қилган ғуслларим адо бўлмаганми? Ўқиган намозларимчи? Буларни қасддан қилмаганман.
– Ва алайкум ассалом! 1). Жавоб беришни кечиктириб бўлмайдиган ўта зарур ҳолат бўлса гапирса бўлади. Бунчалик бўлмаса гапирмаслик керак.
2). Бузилмайди. Ғуслда пайдарпайлик рукн эмас, суннатдир.
3). Ғуслларингиз дуруст. Ғуслда оғиз ва бурун чайишни баданни ювишдан муқаддам қилиш рукн эмас, суннатдир. Бундан буёғига суннатга мувофиқ ғусл қилинг. Валлоҳу аълам!