Ассалому алайкум! Мен 5 вақт намоз ўқийман охирги пайтларда шамоллаб қолганим сабабли тахорат олгандан кейин хам пешоб оқяпти яқинларим даволангунигнча намозни тўхтатиб тур дейишди. Мен Аллоҳга таваккал қилиб қолдирмадим, лекин даволанишнинг фойдаси бўлмади, тузалгунча намозни тўхтатиб кейин қазосини ўқисам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Намозни тўхтатманг. Таҳорат олишдан олдин сийдик чиқадиган тешикка пахта тиқиб олсангиз ўша пахтадан сийдик чиқмагунича ўша сабаб таҳоратингиз кетмайди. Ҳадеб авратларни юваверманг. Валлоҳу аълам!