Ассалому алайкум! Мени бир дўстим бор. 5 вақт намозни вақтида қолдирмай ўқийди. Тақвоси кучли йигит. Бир масалада жуда кўп бахслашамиз. Яни электр токи хақида, ундан қайтарзда фойдаланиш хақида. Ремонт ишлари билан шуғуллангани учун, у жуда кўп уйларда токдан ўғирликча фойдаланишётганини гувохи бўлиб қолади ва бунга енгил назар билан қарайди. Мен унга жуда кўп такрорлайман, бу хам ўғирликка киришини ва менга жавобан давлатникини олсенг ўғирликка кирмайди деяверади. Саволим шуки; Бунинг хам хисоб китобига жавоб берамизми?
– Ва алайкум ассалом! “давлатникини олсенг ўғирликка кирмайди” деган гапи билан ўша ўғирликни ҳалол деган эътиқодда бўлса диндан чиқиб кофир бўлиш хавфи бор. Тавба қилсин ва ўзини тўғрилаб олсин. Ўғирликни ҳар қандай тури динимизда ҳаром. Валлоҳу аълам!