Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдода диний атрибутларни ишлатиш

23:23 / 08.01.2023 | Shukurulloh Ikromov | 865

Ассалому алайкум! Биз онлайн-савдо орқали ҳалол касбларнинг видеокурсларини сотамиз. Курс муаллифи, ижтимоий саҳифамизда чиқиш қилганида, диний иборалардан фойдаланади (мисол: иншааллоҳ, Худо хохласа ва бошқалар). Бир киши бу холатни кўриб, диний атрибутлардан фойдаланиб курс сотманглар, Аллоҳдан қўрқинглар деди, ваҳоланки курс муаллифи табиатан диний иборалардан фойдаланади ва бу унинг учун одатий хол. Ва асосий саволим шундан иборатки, савдо муомаласида диний иборалардан фойдаланиш қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савдогар харидорларга ўзини тақводор, маҳсулотни эса ишончли қилиб кўрсатиш учун атайин диний атрибутларни қўшиб гапирса, Аллоҳ таоло ҳақир санаган дунё матоҳи учун динини бозорга солган бўлиб қолиш хатари бор. Бундай савдода қандай қилиб барака бўлсин? Аммо савдогарнинг мақсади дин шиорларидан савдони юргизувчи восита сифатида фойдаланиш бўлмаса ва савдодан бошқа ҳолатда ҳам ҳудди шундай гапириш унинг одати бўлса зарари йўқ. Бунинг иллати савдода рост бўлса ҳам кўп қасам ичишдан қайтаришнинг иллатига кабидир. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қасам ичиш савдо молини ўтказувчи, баракани ўчирувчидир», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Муслимнинг ривоятида:

«Савдода кўп қасам ичишдан эҳтиёт бўлинглар, чунки у ўтказади ва ўчиради», дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat