Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалолми

23:15 / 11.01.2023 | Oybek Boltaboyev | 717

Ассалому алайкум! Менинг укам уйимизнинг рўпарасидаги тўйхонада овқат, идиш товоқ қатновчи (офитсиант) бўлиб ишлаяпти. Тўйлар, дастурхонлар эса шариатимизга хилоф тарзда шакллантирилган. Укам эса ҳар иш кунида уйга ортиб қолган таомлардан олиб келяпти. Саволим шундан иборатки, ўша таомлар истеъмоли жоизми. 2) Ҳамр бор дастурхонда одамлар йўқ пайтда овқатланиш жоизми. 3) колбаса шаклидаги оқ пишлоқ (сир) истеъмоли жоизми


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Шариат ҳукмлари беписанд қилинадиган тўйларда хизмат қилиши дуруст эмас. Улардан ортган таомларни ҳам олиб келмасин. Эгаларининг изнисиз олинган бўлса шариатга мос тўйникини ҳам ейиш мумкин эмас.

2). Ичкилик бор дастурхонда ўтириш мумкин эмас.

3). Унинг таркибида нималар борлигига боғлиқ. Ҳаром нарсалар бўлса ҳаром, бўлмаса ҳалол. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat