Ассалому алайкум! 1). Мен чет элда мактабда тарбиячининг ёрдамчиси бўлиб ишлайман. Ҳозир ўқишга кирмоқчилигим сабабли ишдан бўшаяпман. Лекин мактабимиз жудаям катта бўлгани учун ишчилар жуда ҳам зарур. Шунинг учун мактаб директорлари бир эълон беришди. Унда айтилишича Ким шу мактабдаги ишни кимдирга тавсия этса ва шундан сўнг ўша одам иш учун ариза берса топширса тавсия этган одамга пул таклиф этишди. Мен ҳам бунақа эълон беришларидан олдин кўп танишларга тавсия этган эдим(чунки жуда яхши иш, хақиқаттан тавсия қилса арзидиган), шундан бир кун ўтибла шундай эълон беришди. Менинг ҳам танишларим тавсиям туфайли ариза топширишган. Саволим шундаки шуни директорларга мен тавсия этганими айтиб, ўша айтилган пулни олиш мен учун ҳалол бўладими? 2) Намозларда рукудан сўнг аввал ўтириб олиб кейин саждага кетиладими ёки рукудан тўғри ҳеч қандай тўхталишларсиз сажда қилинадими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Шаръан ҳалол иш бўлса, далолат қилганингиз учун ҳар кишига бир марта ҳақ олишингиз жоиз.
2). Рукуъдан сўнг ўтирилмайди. Рукуъдан тик бўлиб қиёмга қайтилади ва кейин тўғри саждага кетилади. Валлоҳу аълам!