Ассалому алайкум! Намоз ўқишни янги бошладим. мен ҳар намозда фақат 2 та зам сурадан фойдаланиб келмоқдаман, яъни "Қулфу аллоху ахад" ва "Кавсар" сураларидан. Фарз намозларида ҳам суннат намозларида ҳам. Бу намозим қабул бўлишида ёки ибодатни нотўғри бўлишига сабаб бўлмайдими. Демоқчиманки 2 шу зам суралар билан чекланиб қолганим гунох бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Намозларингиз дуруст. Аммо пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилмаганлар. Намозларда кўплаб сураларни қироат қилганлар. Сиз ҳам у зотга эргашиб, яна бошқа сураларни ҳам ёдлаб, намозда ўқишни бошланг. "Қулфу аллоху ахад" деб ёзибсиз. “Ф” эмас ҳалқумнинг кўкрак билан бирлашган жойидан чиқадиган ингичка ва майин “ҳ” билан ўқилади. Қироатингизни бирор аҳли илмдан текширтириб олинг. Валлоҳу аълам!