Ассалому алайкум! Ёшим 30 да иккита қиз фарзандим бор турмуш ўртоғимнинг ошхоналар бор мени у ерда бориб ишлашимни хоҳлайдилар ,мен ўқитувчиман мактабда ишлайман ойлик маошимни турмуш ўртоғим ишлатадилар(тўғрироғи доллар қилиб йиғадилар).Шу ошхонада ота-оналарини ҳам ишлатадила урушадила қайнонам ўзимни фарзандим деб хафа бўладилар.Мени ҳам мактабни ишини чала қилиб ошхонага келиб ишлайсан дейдилар нима қилай у ерда номаҳрамлар кўп намоз ўқишимнинг иложи йўқ. Ошхоналарида таҳорат олиб бўлмайди борсам намозларим қазо бўлади шу учун кўпинча бормайман бу ишим билан турмуш ўртоғим олдидаги вазифани бажармаяпманми? Ота-онамни ҳам ҳурматларини жойига қўймайдила кўп сўкинадилар бирор нарса керак бўлса ялиниб йиғлаб пул оламан шу тўғрими? Оиламда кўп уруш бўлади нима қилай оиламни қандай мустаҳкам қилай?
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ ишга буюрса итоат қилишингиз керак эмас. Мубоҳ ишлар бўлса айтганини қилишга ва розилигини олишга ҳаракат қилинг. Киши ўзганинг айбини тафтиш қилишдан олдин ўзининг айбларига эътибор қаратгани тўғрироқдир. Сизнинг вазиятингизда эрингизга қўпол муомалада бўлиш орангиздаги муносабатни фақат ёмонлаштиради. Шунинг учун тўғридан-тўғри ўзингиз эмас, балки эрингизга гапи ўтадиган аҳли солиҳ қариндошлар орқали насиҳат қилиш керак. Валлоҳу аълам!