Ассалому алайкум ҳазрат. Сиздан илтимос маслаҳаст беринг. Ҳожайиним мен билан ажрашмокчилар, ариза ҳам берганлар. Ҳозирги пайитта кизимга совчи келиб узатиш арафасидаман ҳожайиним бу ҳакида эшитишни ҳам ойлашни ҳам истамаяпти. Ҳожайинимни яни отасини розилигисиз ҳам узатишим мумкинми, кайнотамга маслаҳат сорасам билганизи килинг дедилар. Илтимос агар вакт ажратиб саволимга жавоб берасиз деб умид киламан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Хўжайинингиз норозиман деса, мумкин эмас. ўзинг биласан, менинг ишим йўқ қабилидаги гап айтиб ўзига масъулиятни олмаётган бўлса, мумкин.