Ассалому алайкум! лгбт ни қўллайдиган компониялар ишлаб чиқарган маҳсулотлардан фойдаланиш жоизми масалан бугунги кунда машхур ҳисобланган кўплаб компониялар уларни қўллайди коса-кола, пепси каби ва яна бошқа кўплаб кийим-кечак ишлаб чиқарадиган компонийлар ҳам бор. Уларни қўллайдига иловлардан фойдаланиш мумкинми масалан гоогле, инстаграм, фасебоок каби айрим дўстларим бу даражада чуқурлашиб кетмаслик лозим деябди. Масалан ман кола ёки пепси ичмасам унда нимага гоогле инстаграм кабилардан фойдаланяпсан унда улардан ҳам фойдаланма каби турли гапларни айтишяпти.
– Ва алайкум ассалом! Бу каби гаплар аввалдан ҳам янграб келган. Ҳозирги кунда бу каби фисқ ва фужурни қўллаб қувватламайдиган ширкат ва фирмалар деярли қолмаган. Шариатни мезони бу борада фиқҳий нуқтаи назардан асли мубоҳ бўлган нарсани истемол қилиш ҳам мубоҳ бўлади. Яъни таркиби ҳалол бўлган нарсани ҳаром деб бўлмайди. Тақво қилиб истемол қилмаслик ҳар бир кишининг шахсий ташаббуси бўлади. Валлоҳу аълам!