Ассалому алайкум! Кола, Фанта, Пепси ичимликларида ЛГБТ тарғиботини кўраяпмиз. Биз ушбу махсулотларни сотиб олиб истемол қилсак ЛГБТ тарғиботига пул тиккан бўлиб қоламизми? Кўпчилик танишларимизда ҳам шу савол бўлаяпти.
– Ва алайкум ассалом! Бу каби гаплар аввалдан ҳам янграб келган. Ҳозирги кунда бу каби фисқ ва фужурни қўллаб қувватламайдиган ширкат ва фирмалар деярли қолмаган. Шариатни мезони бу борада фиқҳий нуқтаи назардан асли мубоҳ бўлган нарсани истемол қилиш ҳам мубоҳ бўлади. Яъни таркиби ҳалол бўлган нарсани ҳаром деб бўлмайди. Тақво қилиб истемол қилмаслик ҳар бир кишининг шахсий ташаббуси бўлади. Валлоҳу аълам!