Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бобомнинг бойлиги

22:08 / 15.01.2023 | Ixtiyorjon | 743

Ассалому алайкум! Менинг бобом олдин тижорат бўйича бир мансабда бўлган. Кўп бойлик орттирган ва банкка қўйган. Кейинчалик 5 вақт намоз бошлаб кўп нарсадан қайтган. Лекин унинг пуллари ҳали ҳам банкда эсимни таниганимдан бери. Ҳар ой маълум қисмини олиб эҳсон қилади. Сизлардан сўрамоқчи бўлган нарсам шуки агар банкдаги пулларини ҳисоблатадиган бўлса мисол учун биринчи шунча қўйган кейин шунча бўлиб кетган деб. Ҳалол бўлиши учун қанча қисмини (фоизини) закотга, эҳсонга бериб юборишлари керак? Айнан қаерга беришлари керак? Етимлар, масжидлар, мискинлар. Уйда ҳам жуда кўп мебел жиҳозлар бор. Агар уларга ҳам шубҳа аралашса ҳалол қилиб олиш учун нима қилиш керак


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаромдан топилгани аниқ бўлган барча бойликлар савоб умид қилмай закот олишга ҳақлиларга садақа қилиб юборилиши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat