Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хайвонлар нажосати

20:28 / 15.01.2023 | Saidabrorxon | 907

Ассалому алайкум! Уйда тути қуш боқамиз, базан кийимларимга нажосати тегиб қолади. Ўша кийимда нажосат текканини билмасдан намоз ўқиб қўйган бўлсам намозими қайта ўқийманми? Нажосатини қоғоз билан олиб ташласа изи хам қолмайди. У кийимди тўлиқ ювиш керакми ё ўша қисминими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўтининг тезаги пок. У намозни ман қилмайди.

 «Кифоя» китобида қуйидагича келади: Гўшти ейиладиган ва ҳавода туриб тезак ташлайдиган кабутар, чумчуқ каби қушларнинг тезаги покдир. Қадимдан Масжидул Ҳаром ва бошқа масжидларда кабутарлар боқиб келинган.Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устиларига кабутар тезак ташлаганда, артиб ташлаб, намоз ўқиганлари маълум. Худди шундай ҳолат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг устиларига чумчуқ тезак ташлаганда ҳам бўлган.Шунингдек, имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуфнинг на­дида гўшти ейилмайдиган ва ҳаводан тезак ташлайдиган лочин, қирғий ва қарға каби қушларнинг тезаги ҳам пок. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat