Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбар алайҳиссаломнинг меросими?

00:00 / 05.08.2012 | eski savollar | 2091
Ассалому алайкум Шайх ҳазралариИюл ойида Араб Амирликларидан Чеченистонга Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг соч ва соқол толасини кўргазмага олиб келишди. Яна хабарларга кўра Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам соч ва соқол толасини мерос сифатида қолдирган экан.Ҳурматли шайх ҳазратлари, бу ҳақида бирор маълумотга эгамисиз, нимага пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам соч ва соқол толасини мерос сифатида қолдирган?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тошни отиб, қурбонликларини сўйиб бўлганларидан кейин сартарошга ўнг томонларини тутдилар. У сочни олди. У зот уни Абу Толҳага бердилар. Сўнгра сартарошга чап томонларини тутдилар. У сочни олди. У зот уни Абу Толҳага бердилар ва: «Уни одамларга тақсимлаб бер», дедилар».Бошқа бир ривоятда:«Бас, у уни бир тола, икки толадан қилиб, одамларга улашди», дейилган.Тўртовлари ривоят қилишган.Уламоларимиз ушбу ҳадиси шарифни аҳли солиҳ кишиларга тегишли нарсаларни табаррук сифатида сақлашга далил дейдилар. Ўшанда кишилар томонидан тақсимлаб олинган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сочлари ҳозиргача мусулмонлар учун табаррук бўлиб келмоқда. Истамбулда ўша муборак сочдан музейда сақланмоқда. Сиз айтган толалар ҳам ўша толалардан бўлиши мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat