Ассалому алайкум! Ички кийимга мазий текканида, ва азгина вохт отиб куриб кетса, шунда намоз укиса буладими? 2) Амакимнинг қизи менга номахрам, лекин у телеграмм инстаграмларга расмини қўяди, боллар билан ёзишади, мен нечи марта этти йиғиштир деб, кўнмади, мен унга бошқа индамайман шу ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Мазий намлигида ҳам қуриганида ҳам бирдек нажосат ҳисобланади. Унинг миқдори пиёланинг кетичалик миқдордан ортиқ бўлса намоз дуруст бўлмайди.
2). Уни тўғри йўлга солиш маҳрамларининг зиммасида. Сиз унинг маҳрами эмассиз. Сиз мункарни кўриб сўз билан қайтаргансиз, бундан ортиғидан сўралмайсиз. Валлоҳу аълам!