Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ёшим 32 да, вилоятданман, оилада тўнғичиман. Тошкентда яшардик. 2 йил олдин ишим бошқа вилоятга ўзгарганлиги учун оиламни ҳам олиб кетдим. Қизимнинг соғлиғи ёмонлашгани учун, ярим йилдан кейин уларни ота-онамнинг олдига қайтардим. Мен билан бўлганидек уйдагиларим билан ҳам жанжаллар бўлган. 1 йил олдин менга ҳам бошқаларга ҳам билдирмасдан опаси билан маслаҳатлашиб Тошкентга квартирага ижарага чиқиб кетган. Бу йил вилоят марказидан уй ҳам қурдик. Лекин бу уйга ҳам келмоқчи эмас. Ўртамизда кўп жанжаллар бўлиб туради, моддий жиҳатдан таъминлайман. Унинг отаси, акаси билан ҳам гаплашиб кўрдим, мени ва яқинларимни ёмонлайвериб икки оиланинг муносабатлари бузилиб, улар мени ва уйимдагиларни ёмон деб билади. Онаси насиҳат қилди, отаси ҳимоя қилгани учун қулоқ солмаяпти. Тошкентдаги ижарадаги уйни ўзим топганман, ижара пули арзонроқ. Агар аёлим менга бўйсунишни хоҳламаса, ижарадаги уй эгаси билан келишиб, уни чиқартириб юборсам, гуноҳга қолмайманми?