Ҳозирги кунда кўпгина таниқли компаниялар маҳсулотларининг сотилишидан тушган маблағларни бошқа динларни ривожига ёки ислом динининг зиёнига ишлатилиши ҳақида аниқ ва ноаниқ маълумотлар кўпайяпди. Чет элдаги дўстим бошқа бир мусулмон билан шу ҳақида тортишиб қолганини айтди. Дўстим ўшандай маҳсулотлардан истеъмол қилса, у "сен уларнинг ишига ҳиссангни қўшяпсан" дебди. Дўстим эса ундай эмаслигини, 5-6 киши бундан четлангани билан ҳеч нима ўзгармаслигини тушунтирибди. Агарда кундалик эхтиёжимиздаги ишлатилаётган ҳар бир маҳсулот, буюм ёки жихозни таҳлил қилиб чиқсак, озми кўпми нарсадан воз кечишга тўғри келиб қолади, менимча. Ҳазрат, шу масалага қандай ёндошиш керак, бу ҳақида уламоларнинг фатволари чиққанми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Мазкур маблағлар мусулмонларга қарши ишлатилиши аниқ бўлса, мумкин эмас. Эҳтимоли бўлса, сиз айтган гап бўлади.