Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Махр

22:39 / 19.01.2023 | Dildora | 1325

Ассалому алайкум! Менга никох ўқилаётган пайтда эрим томонидан берилган 4 грамли икта узук махрга берилган. Мен у пайтлада махр хақида умуман тушунчага эга бўлмаганман. Тўйимдан кейин анча йил ўтиб бу нарсалани ўқиб эшитиб ўргандим ва бу махр миқдори кам диб ўйлаб қолдим. Лекин мен ўша пайтда бунга розилик билдирганим учун бошқа махр сўролмадим. Кейин яна бир совол менга махр қилиб берилган узук қайнонамми пулига олинган. Мен у узукни дори дармон кераклиги учун сотиб юборганман. Хозирда қайнонам уша узуклани топиб берасан у узуклар меникийди деб кўп жанжал қилди. Энди у узуклани унга қайтарберишим кереми. Бу ман учун бўйнимда қарз бўб қомидими. Ман ишламасам пул топмасам у узулани қаттан об қайтараман. Эртага қайнонам ўтиб қосала узук мани бўйнимда қарз бўб қоладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингиз берган узук ўша пайтдаги маҳрнинг энг ози (нисобнинг йигирмадан бири) қийматидан кам бўлса ўша камоматни тўлдириб қўйиши керак. Қайнонангизнинг сизнинг маҳрингизда заррача ҳаққи йўқ. Қилаётган даъвоси нотўғри эканини ўша узуклар маҳр бўлишига рози бўлгани тақозо қилиб турибди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat