Ассалому алайкум! Таъзияга борганимизда жаноза пешин номозидан кейинга бўлгани учун пешинни ўқишга йиғилдик. Қуръонни тажвид билан ўқиганим учун мени имомга ўтказишди. Иловада пешин вақти турган жойимизга 12:33 да дейилганди. Жамоатдагилар шошилгани учун 12:50да бошладик ва 4 ракаат суннатни ўқиётганимизда бир одам келиб -Нимага номозни вақти кирмасдан ўқияпсанлар Ўзбекистонда соат 13.00га фатво берилган, ким имомга ўтди, ким азон айтди, намозларинг намоз эмас- деб довруғ қилиб бошқатдан ўқитди. Айтишларича Эшон бобо экан. Жанозага чиққанимизда хам -номозни 10 минут олдин ўқияпти номоз вақтида фарз - деган маънода гапириб изза қилди. Мен фақат масжитларда жамоатга қулай бўлиши учун 13.00га белгиланган деб ўйлардим. Иловадаги номоз вақтлари пешин номозига таалуқли эмасми? Яқин атрофимизда масжид бўлмагани учун намозларни уйда ўқиймиз?
– Ва алайкум ассалом! Ўша “эшон бобо” деганингиз намоз вақтлари фиқҳини билмайдиган одам экан. Пешин вақти заволдан кейиноқ киради. Сиз биздаги урф ҳақида тўғри ўйлар экансиз. Валлоҳу аълам!