Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломни ёмонлайдиган қаримдошлар

21:59 / 19.01.2023 | Nodir Zubair | 983

Ассалому алайкум! Мени яқин қаримдошларим бор, неча йиллардан бери борди келди қилиб гаплашиб юрамиз лекин охирги бир неча йиллардан бери тинч гаплашиб ўтирсак ҳам гапни ислом дини ҳақида ёки динни эслатадиган домлалар, сахобалар, мазхаблар, намоз, закот ва бошқа ибодатлар томонга буришади ва ёмонлашни бошлашади. Масалан: домлаларни ғийбатини бошлашади у ёмон бу ёмон деб ёки тарихда уруш бўлган Али розиёллоҳу анҳу билан Оиша розиёллоҳу анхо ўрталарида деб фитналар қўзишади (кейин ўргандим у ерда хаворижлар фитна қилишган экан) ва яна ўзи ибодатли одамлар қолоқ бўлишади дейишади ва европа ривожланган ва улар маданиятли деб билишади ва динни мазах қилиб куфр ёки куфрга жуда яқин гапларни ҳам гапиришади. Шундан кейин мен силайираҳм деб улар билан кўришганда дин ҳақида умуман гапирмасликка ҳаракат қилдим лекн фойдаси бўлмади. Шунинг учун охири салом алик билан бўлса ҳам силайираҳмни ушлаб турақолай дедим. Шундай қилсам бўладими ёки нима қилишни маслахат берасизлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларнинг айтаётган гапларини жоҳилликдан деб билиш, илм олиш, ўқиш, динни чуқурроқ ўрганиш ва уларга раддиялар бериш керак. Шунда ҳам динни мазаҳ қилишдан тўхташмаса, демак атайин душманчилик қилишаётган бўлишади. Ундайлар билан эса умуман алоқани узиш керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat