Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

маслаҳатингизга муҳтожман

00:00 / 29.10.2012 | eski savollar | 2582
Ассалому алайкум муҳтарам Шайх ҳазратлари, аввалги берган саволимга жавоб бериб то'г'ри ё'л ко'рсатганингиз учун ташаккур, яратганни о'зи шундай хайрли ишларингизга барака берсин. Алҳамдулиллаҳ, яқинда уйландим, то'йдан аввал келин бо'лмиш доимий о'қимаса ҳам намоздан ҳабари борлигини, аввал бироз вақт намоз о'қиганини билардим, лекин кийиниши очиқ сочиқ болмасада о'ранмасди, яхши ният қилгандим, иншаолло мени сабабчи қилади, турмуш қурганидан кейин секин секин о'ранар деб умид қилгандим, лекин ҳозир ро'мол ҳақида гаплашишни ҳоҳламайди, базида уйдан бошқа жойда намоз о'қимоқчи бо'лсам о'қиманг деб илтимос қилади, ҳадис, суннаттан гапирсам базида ишонмаганини юзидан сезаман, келиннинг қариндошлари орасида умуман о'ранган одам ё'қ, о'ранишни оқимишлилик бн бирга ко'ришолмийди улар, келингаям шундай фикрлар сингиб кетганми дейман... о'ранган аёллардан қо'рқади. Ҳазрат, оила қуришдан аввал "Бахтиёр Оила"ни о'қидим, имкон қадар ҳаракат қилиб тураман илмдан узоқлашмасликка, биламан ҳали ко'п о'рганишим керак, лекин аёлимни ко'чада танишларимни олдида о'ранмаган холатида мен билан бирга юрган, турган холати болса жудаям ноқулай боламан, илтимос ҳазрат, ёл ко'рсатинг, маслаҳат беринг, нима қилсам менинг ҳам аёлим мен орзу қилгандай, исломда буюрилгандай кийинади? Ҳозирдан қаттиқроқ гапирсам қо'рқиб кетишидан, бошқача тушунишидан эҳтиёт болай дейман, о'зи тушуниб шундай қилишини ҳоҳлайман. Насиҳат ва дуоларингизни кутаман, олдиндан рахмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таолодан унга инсоф ва тавфиқ сўраб дуо қилинг. Насиҳат қилишда давом этинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat