Ассалому алайкум! Ўз тогам билан келишган холда дўконимни арендага берган эдим ойига 200 долларга келишдик орадан озгина вакт ўтиб менга жиян 1.000.000 миллон сум бераман деди мен хоп майли тоға беравиринг дедим. Бир миллинондан бериб бордида кейин шу пулнихам бермай қўйди 2 3 марта сўрадим арендани бермайсизми деб бераман диб қўяди лекин бермайди анча вақт ишлати мен кейин сўрамай қўйдим ордан 6-7 ойлар ўтиб солиқчилар келиб дўконини текширган тоғам солиқчиларни мени жўнатган деб мендан хафа бўлиб дўкондан чиқиб кетди бошқа тоғамларга хам айтиб юрибди мен жўнатмаган дисам хам хафа бўлаяпти ростиси ўзимгахам ноқулай мени гапимга ишонмайди тоғомни хотинихам кўрса кўрмаслика олади мен яхшилик қилганманку аслида, шунга домла нима қисам мен уйига борсам бўладими силаи рахимни ўзиб бўлмайдику лекин хижолат бўлаяпманда?
– Ва алайкум ассалом! Силаи раҳмни асло узманг. Бўлиб ўтган ишда сизнинг айбингиз йўқ эканини билдириш билан кифояланинг. Қилган яхшиликларингизни эслатиб миннатчи бўлиб қолманг. Яхши муомалада бўлиб, борди-келди қилаверинг.
عَنِ الْأَعْمَشِ وَالْحَسَنِ بْنِ عَمْرٍو وَفِطْرٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَيْسَ الْوَاصِلُ بِالْمُكَافِئِ، وَلَكِنِ الْوَاصِلُ الَّذِي إِذَا قُطِعَتْ رَحِمُهُ وَصَلَهَا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.
Аъмаш, Ҳасан ибн Амр ва Фитрдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қилганига яраша қайтарган силаи раҳм қилувчи эмас. Аммо силаи раҳм қилувчи қариндошлари алоқани кесганда боғловчидир», – дедилар».
Бухорий ривоят қилган.
Яъни бошқалар ундан қариндошлик алоқасини узса ҳам у силаи раҳм қилаверади. «Сиздан угина, биздан бугина» деган ниятда бўлса, «У қилса, мен ҳам қиламан» деса, мукофот учун қилган бўлади. Бундай одам силаи раҳм қилган ҳисобланмайди. Бундай муомала бегоналарга ҳам қилинади.
Қариндоши ёмонлик қилса ҳам, силаи раҳм қилаверган одам ҳақиқий силаи раҳм қилувчи бўлади. Бу ерда жуда катта гап бор. Ҳозирги кунда қариндошлик алоқаларининг бузилишига кўпинча ана шу омил, яъни «У қилса, мен ҳам қиламан, у қилмаса, мен ҳам қилмайман» деган тушунча сабаб бўлмоқда.
Лекин ушбу ҳадиси шарифга амал қилинса, «Майли, бошқалар қилмаса қилмасин, лекин бу менинг бурчим, қилавераман», деб силаи раҳм қилаверса, бир-икки марталик ҳаракатдан кейин нариги тараф ҳам «Бу қиляпти, мен ҳам қилмасам, уят бўлади» деб, икки томондан ҳам алоқалар йўлга қўйилиб кетади.
Мусулмонлик бурчини англаб етган кимса бу ишни аввалроқ қилишга уринади. Натижада қариндошлик, дўстлик, биродарлик алоқалари ҳеч қачон узилмайди. Валлоҳу аълам!