Ассалому алайкум! 1. Хозирги вақтда хатна қиздирилган буюм билан кесилмоқда бу куйдириб даволаш турига кирадими? 2. Интернет тармоқлар (ёутубе) да видеони таржима қилиб ёки қўшимча қўшиб ўз каналига қўйса ва ундан тушадиган пул ҳалол бўладими? 3. 4 ракатли фарз намозида жамоатга 2-ракатдан қўшилса салом бериб тургандан кейин Фотихадан кейин зам сура ўқидими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Хатна қилишдан мақсад ўша аъзодан маълум бир этни кесишдир. Уни қайси йўл билан кесилса ҳам суннат адо бўлаверади. Қайси бир усул фойдали ёки зарарли эканлиги тажриба аҳли ва мутахассислар тарафидан аниқланади.
2). Муаллифлик ҳуқуқини поймол қилса жоиз эмас.
3). Зам сура ўқийди. Валлоҳу аълам!