Ассалому алайкум! Бир дўстимдан 5.500.000 га накдга сотиб олдим. Ўша куни кечки пайт бўлганлиги учун 500$ бервордим. Курс 11250 эди. Эртасига у дўстим менга 500$ - 5.5 млн сум фаркни (125000 сум) беришга вада қилди. Лекин ўша кундан бери бери ана мана қилиб бахоналар қилиб чўзиб юрипти. Орадан салкам 2ой ўтди. Энди бераман деяпти фақат хозир курс кўтарилган. 500$ ва 5.5 млн сумни фарқи 175000 сум бўляпти. Бундай вазиятда қандай йўл тутсак яхши? 175000 бериши керакми ёки 125000? У манга 500$ ни берса ва ман унга 5.5 млн ни берсам хам бўлаверадими?
– Ва алайкум ассалом! 11.11$ бериши керак. Чунки 500$ берган вақтингизда 488.89$ билан ўртадаги савдо қарзи узилиб, у сизга 11.11$ қайтим бериши лозим бўлган. Валлоҳу аълам!