Ассалому алайкум! Корхонамиз фаолиятини кенгайтириш мақсадида видео реклама бермоқчимиз. Ҳозирги замонда ҳикоялар фойдаланувчилар эътиборини тортганлиги сабабли кулгули ва тўқима ҳикоя орқали хизматларимизни видео реклама қилмоқчимиз. Фикримизча бу жуда самарали восита. Аммо бундай рекламалар тўқима бўлганлиги сабабли Шаръий жиҳатдан тўғрими. Чунки ҳазилинг ҳам чин бўлсин деб эшитганман.
– Ва алайкум ассалом! Воқеа ва унинг иштирокчилари тўқима эканини айтиб ўтсангиз зарари йўқ. Валлоҳу аълам!