Ассалому Алайкум ҳурматли устоз авваламбор сизни Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбдан муборакбод этаман . Дин о'рганаётган барча муслим ва муслималар бахтига ҳар доим сог'-саломат бо'линг . мен бир ко'пчилик ичида анча ифтилофга сабаб бо'лган саволни бермоқчи эдим. шу саволга о'ҳшаш саволни қидириб топиб ко'рдим аммо мен бошқачароқ тарзда батафсил қилиб со'рамоқчи эдим. Муҳтарам устоз, малумкин иқтисодиётда инфляция яни пулнинг қадрсизланиши бор .масалан ҳозирги кундаги 100 минг со'мдан кейинги йил шу кундаги 100 минг со'мни сотиб олиш қобилияти паст бо'лоди. шу манода бир ҳил одамлар мен бировга дейлик 3 йил олдин 100 минг со'м берган бо'лсам шуни ҳозир ко'п қилиб олсам мумкин чунки 3 йил олдин масалан 100 минг со'мга 3 қоп ун берган бо'лса ҳозир 2 қоп ун ҳам бермайди демак мен қарз бериб инфляция туфайли зарар ко'ряпман дейди . савол шуки шайҳ жаноблари юқоридаги каби иш тутиш шариатда мумкинми ?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу масала ҳали уламолар томонидан ҳал қилингани йўқ. Ҳозиргача қанча берса шунча олади, деган гап турибди. Уламолар бу масалани ўрганишмоқда.