Ассалому алайкум! Мен баъзида гуруҳимиз бошлиғига нега ишга чиқмаганлигим ёки чиқа олмаслигим тўғрисида айтгим келмайди. Бошлиқни ҳабардор қилишлигим аслида фарзми, вожибми, суннатми ёки мустаҳабми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳақ эвазига бирор ишни бажаришни зиммангизга олиб келишув қилдингизми энди у сиз учун вожибга айланади. Нима бўлса ҳам ўша ишни бажариб беришингиз шарт. Бажармасангиз ўзганинг ҳақига тажовуз қилган бўласиз. Розилик сўраб узрингизни билдириб қўйишингиз лозим. Валлоҳу аълам!