Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Ота-онага оқ бўлиш"

20:15 / 05.04.2013 | "Зикр Аҳлидан Сўранг" | 3183

Ҳазрат сизга бир дўстимнинг илтимосига биноан ушбу саволни бермоқдаман. Дўстимнинг айтиши бўйича, олдинлари отаси ичиб келиб уйида жанжал қилар екан. Бундан онаси ва ўша уйдагилар озор кўрар экан. Шунақа вазиятларда ўша танишим жанжални тўхтатаман деб, маст отасига қўполлик қилган. Афсуски қўл кўтаришгача борилган. Айтишича буни ўзи ҳоҳлаб емас, ўша маст ҳолатдаги отасини ишини кўриб ва онасини химоя қиламан деб, қўл кўтаришгача борган. Ўша танишим ҳозирги кунда анча тақвога келган. Намозларни ўқишни бошлаган. Биламизки ота онага оқ бўлган одамни охирати ҳароб бўлади. Танишим айнан шу нарсадан қўрқяпти. "отамга нисбатан қилган ишим учун оқ бўлмадимикан, энди нима қилсам екан" деб анча азият чекяпти. Ҳозирда, аллоҳга шукр, дўстимнинг отаси ичишни ташлаган, ота билан ўғил ўртсидаги муносабати яхши. Дўстимни ўйлантираётган нарса, ўша ўтмишдаги отасига бўлган қўполлик учун қандай тавба қилсам бўлади ва оқ бўлмадимикан, деб ўйланиб юрибди. Хозирда ота онаси тирик. Бундан кейин ота онасини рози қилишга астойдил ахт қилган. Ҳазрат, шу масала юзасидан савол: ўша танишим отасига оқ бўлмаганми ва қандай тавба қилиш керак?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 - Тавба қилиб, отасидан узр сўрасин, ҳаммаси яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat