Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари! Домлалардан: “Қаерда илмий суҳбат яъни амру маъруф бўлса, ўша ерга Аллоҳнинг раҳмати ёғади. Аллоҳ ўша ерда ўтирган бандаларни гуноҳларини кечиради”, деган гапларни эшитганмиз. Саволим шуки, инсон ёлғиз ўзи дискда яхши маърузаларни эшитса, ибрат олиб шундан бир керакли жойларини ҳаётига тадбиқ қилса ҳам, амру маъруфда ўтирмай ёлғиз маъруза эшитганлиги учун ҳам гуноҳлари кечириладими? Ёлғиз эшитганнинг ҳукми жамоат билан амру маъруф эшитган каби бўладими?