Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уй олди сотдидаги келишув

15:20 / 02.02.2023 | Ozodbek | 942

Ассалому алайкум! Бир танишим 1 йил олдин 2 хонали квартирани 9000$ га сотган эдим. Оғзаки келишувга кўра 1 ойда тўлиқ бериш шарти билан. 15 кунларда 5000$ни берди лекин кейин яна бериб ой охиригача тўлиқ қилиб бераман деб олди. Мана 1 йилдан ўтди бера олмаяпти. Нима сабаб бўлди билмадим турли бахоналар қиляпти. Нархлар кўтарилиб кетган хозир ўша холатдаги уйлар 14000$ да тепасида. Уйни кайтар десам бошка бировга сотиб хам бўлибди. У менга 10000 $ килиб бераман деяпти. Мен шунга ўхшаш уй олиб бер деяпман. Шуни шарьий хукми қанақа бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Муайян суммага савдо қилинганидан сўнг, тўлов кечиккани ёки бошқа бирор сабаб билан сотувчи харидордан қўшимча пул ёки буюм талаб қила олмайди. Харидор ўз хоҳиши билан бирор нарса қўшиб берса ихтиёри. Аммо буни савдо аввалида шартлашиш ёки савдодан кейин талаб қилиниши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat