Ассалому алайкум! Кеча бир одам тиштга скйсе деган нарса куйдирганман шу мумкунми деса гуслга халакит килади болмайди дб жавоб берибсизлар саволим шуки мен хам 2 ой олдин тишларим кийшик осганлиги учун махсус сим брикет тортиргандим ва у хозир хам бор доктор 1.5 йил туради деганди уни хукми канака болади
– Ва алайкум ассалом! Айбни кетказиш учун зарурат ўлароқ брекет тақиш жоиз. Зарурат туфайли ўрнатилгани учун у ғуслга монелик қилмайди, деб эътибор қилинади. Ҳусн учун тишга ёпиштириладиган кўзга эса зарурат йўқ. Шу туфайли у асл ҳолича қолади. Валлоҳу аълам!