Ассалому алайкум! Узоқ йиллар аввал бир кишидан ишлатиб тургани арматура олган эдим, 3-4 кун ишлатгач доналаб санаб қайтардим, лекин ҳаммасини тўлиқ санаб бердимми йўқми эслай олмайман, кейинчалик кўришганимизда бошқалар ҳам олиб ҳаммасини тўлиқ қайтаришмаганини айтди. Шу нарса ўтган йили эсимга тушиб эҳтимол мен ҳам ўзим ҳаммасини тўлиқ қайтармаган бўлсам керак деб гумон қилдим ва шу хаққни адо қилиш учун арматурани бозордаги нархини суриштириб, эҳтиётан кўпроқ ҳисоблаб қайтардим. Афсуски у одам оламдан ўтган экан, ўғлига пулни бердим. Лекин яқинда уйдаги полни бузганда 5 дона арматура чиқди, аммо аниқ билмайман, у кишиникими ёки ўзимникилигини. Гарчи пулини берган бўлсамда, топилган арматурани хам қайтариб берсам тўғри бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Олган нарсангизни қайтараётганингизда санаб беришингиз лозим эди. Санамай хатога йўл қўйгансиз. Ҳозирда полингиздан чиққан ўша арматура кимники эканини аниқ билмас экансиз. У марҳумга тегишли эканига гувоҳ бор бўлса қайтаришингиз лозим. Агар фақат гумон қилаётган бўлсангиз эҳтиётингизни қилаверинг. Валлоҳу аълам!