Ассалому алайкум! Мен жуда кўп ҳар эрталаб ўрнимдан турганимда жунуб бўлиб қоламан. Ҳозирги пайтда ҳар эрталаб ғусл қилай десам шароит йўқ ҳаво жуда ҳаво шундан кейин ҳаво иссиқ бўлиб қолганда пешин вақт бўлишдан 2-3 соатлардан олдин ғусл қилиб таҳорат олиб бомдод намозини қазосини ўқиб қўяман шу ҳолатларда онам эрталаб тургизганда тур болам бомдод бўлди азон чақирди таҳоратингни ол бомдод ўқийсан дейди кейин мен жунубман дегани хижолат бўламан шунга билдирмасдан таҳорат олиб жойнамозга бориб сура зам сура ҳеч нарса айтмасдан ўтириб туриб қўйсам бўладими. Агар бўлмаса бу ҳолатларда қандай йўл тутай?
– Ва алайкум ассалом! Сиз намозларни қазо қилиб гуноҳкор бўлмоқдасиз. Ғусл қилиш учун шароит ҳозирлаш зиммангиздаги вожибдир! Валлоҳу аълам!