Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабрга ёзиладиган оятлар

13:53 / 27.08.2021 | Husniddin | 1189

Ассалому алайкум! Динимизда инсон вафот этганидан сўнг қабрга қўйилади. Қабрга қўяётганда Қуръон оятларидан ёзиб маййитнинг юзига қаратиб қўйилаётганини гувоҳи бўлдим. Қуръон оятлари пок жойда бўлишлигини эшитганман. Оятларни қабрга қўйиш тўғрисида бирор оят ёки ҳадис борми? Шу иш тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ишлар мутлақо жоиз эмас. Бу ишлар Қуръон оятларига нисбатан ҳурматсизлик ишлар ҳисобланади.
Масала: Кафанга, қабрнинг ичига аҳднома, бирон улуғнинг шажараси, Қуръон оятлари ёки қандайдир дуо ёзилган саҳифа ёки ашёларни қўйиш дуруст эмас. Шунингдек, кафан ёки кўкракнинг устига кафур ёки сиёҳ билан калима, дуо ва шунга ўхшаш бирор нарсани ёзиш ҳам дуруст эмас. Каъбапўшнинг устки – калима ёки Қуръон оятлари ёзилган қисмидан кафанлик учун фойдаланиш ёки қабрга қўйиш дуруст эмас. («Аҳком маййит» китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat