Ассалому алайкум! Мен мардикор бўлиб ишлайман ва кунлик яхҳи пул ишлаган пайтим озгинасин ота онамдан ўғринчи олиб қолиб тўплайман ва бирор танишим пул сўраб келса шу тўплаган пулимни Аллоҳ розилиги учун қарзга бераман то ўзи қайтармагунча сўрамайман. Шу ишим тўғрими
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизнинг пулингиз экан, уни нима қилишни ўзингиз ҳал қиласиз. Ота-онангизга ёлғон гапирмасангиз бўлгани. Валлоҳу аълам!