Ассалому алайкум! Мен оилалиман. 2нафар фарзандим бор. Оилада бўлган тушунмовчилик сабаб ҳозир ота уйимдаман. Эрим сен билан ажрашаман деб юрарди. Энди эса сенга талоқ қўяман лекин ажрашмайман. Ажрашишга ариза бериб алимент тўлаш ниятим йўқ ЗАКС ўз ҳолича тураверади - деб туриб олган. Шу тўғрими. Қандай йўл тутсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Модомики сиз эрингизнинг никоҳида экансиз сизни нафақа билан таъминлаш унинг зиммасидаги бурчдир. Фарзандларига эса то улар вояга етгунларига қадар нафақа тўлашга мажбур. Бордию сизга талоқ қўядиган бўлса ва сиз фарзандларингиз нафақасини қонуний йўл билангина ундуришга қодир бўлсангиз керакли чорани кўраверинг. Валлоҳу аълам!