Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланиш фарз бўлса

19:20 / 17.05.2023 | Zokirjon | 671

Ассалому алайкум! Саволни шеригимнинг номидан жўнатаяпман, у инсон билан қалин дўстмиз ҳозирда бирга ижарада яшаймиз. Устоз, дўстимдаги ўзгаришлардан ва ўзидан сўраб суруштиришим баёнидан билдимки, дўстимга уйланиш фарз даражасида экан. Чунки уйда жуда кўп ғусл қилади, уйланишни фарз даражадсига етиб келганлигини эса ўзи айтиб қолди. Дўстимнинг ёқтирган қизи бор, унга уйланмоқчи бўлиб уйидагиларни рози қилди, аммо қизнинг уйидагилар совчиларни келиш хабарини эшитиб уларга келмасликларини айтибди, хали совчи бормасдан рад жавобини олишибди. Қиз ҳам йигит ҳам 24 ёшда. Дўстимга рўза ҳам фойда бермаяпти. Бошқа қизга уйланишга эса рози бўлмаяпти. Бу вазиятда қиз рози бўлиб никоҳдан ўтса, қизни оиласидагилар билишмаса никоҳи дуруст бўладими? (Тасодифан уларнинг учрашувидан ҳам хабар топиб қолиб, сизга мурожаат қилаяпман)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота-онанинг изнисиз асло никоҳдан ўтишмасин. Бу катта фасодларга олиб боради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat