Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайридинларни эҳсони

14:36 / 03.02.2022 | Davron | 657

Ассалому алайкум! Ғайридин инсоннинг эҳсони қабул этиладими. Тўлиқроқ тушунтириб берсангиз. Базилар ўтмайди деса базилар бу дунёда ўтади лекин у дунёда қабул бўлмайди дейишди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло бандаларининг бирор амалини зоеъ қилмайди. Солиҳ амал қилган бўлса, мукофотлайди. Гуноҳга қўл урган бўлса, жазо беради. 

عن أنس بن مالك قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم إن الله لا يظلم مؤمنا حسنة يعطى بها في الدنيا ويجزى بها في الآخرة وأما الكافر فيطعم بحسنات ما عمل بها لله في الدنيا حتى إذا أفضى إلى الآخرة لم تكن له حسنة يجزى بها. رواه مسلم 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ таоло мўминнинг қилган яхшилиги учун зулм қилмасдан шу дунёда ҳам беради. Охиратда эса у яхшилиги учун мукофот ҳам ато этади. Аммо кофир кимса шу дунёда Аллоҳ учун қилган яхшиликларида ризқлантирилади. Қачонки, охиратга борганида, мукофотланиши учун яхшилиги бўлмайди» дедилар. 
Имом Муслим ривояти.
“Уламолар ижмоъ қилишганки, куфрда вафот этган киши учун охиратда бирор савоб йўқ, у Аллоҳ учун бу дунёда қилган бирор амали учун охиратда мукофот олмайди. Ушбу ҳадиси шарифда баён қилинмоқдаки, кофир қилган яхшиликлари учун дунёнинг ўзида ризқлантирилади... Мўмин эса, унинг мукофоти ва амалининг ажри охират учун жамлаб қўйилади. Шу билан бирга у бу дунёда ҳам амали учун мукофот олади.” (Ал-Минҳаж фи шарҳи саҳиҳи Муслим ибн Ҳажжож). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat