Ассалому алайкум! Минг бор тавба қилдим мени дадам охирги икки йил ичида жудаям кўп ичадиган бўлиб қолдилар озгина ичса хам маст бўлиб қоладилар хеч хам бу йўлдан қайтара олмаябмиз. Ёшлари 56 ёшлар мен оилада ёлгиз ўғилман ва энг кенжаси студентман топиш тутушим яхши эмас хали уйда аямни ўзи ўқитувчи бўлиб ишлайдилар. Дадам аямни ойлигини пойлаб турадилар ва бир кунда 1 миллионгача пулни йўқ қилиб юбораверадилар. Ортиниб дехқончилик қиламиз хали пишмасидан устидан қариндош дўстларидан қарз оладилар дадам биз билмай хам қоламиз буни ва хосил пишгандан сўнг қаризга тарқатамиз яна ўзмизга ортмайди. Шу тариқа хеч хам биримиз икки бўлмаябди. Охирги пайитлар дадам билан тортишиб қолябман маст холида айниб сўкиниб сўкадилар аямни хам мени хам шу сўзларни кўтара олмаябман, қатиқ гапириб дилини оғритишдан қўрқябман. Мен қандай йўл тутай айтинглар. Дадам хеч кимни гапига кирмаябди
– Ва алайкум ассалом! Сабр қилинг. Ўша вақтларда қалбингизда энг яхши ниятларни қилиб дуо қилинг. Аллоҳ таоло "Фурқон" сурасида марҳамат қилади:
وَما أَرْسَلْنَا قَبْلَكَ مِنَ الْمُرْسَلِينَ إِلَّا إِنَّهُمْ لَيَأْكُلُونَ الطَّعَامَ وَيَمْشُونَ فِي الْأَسْوَاقِ وَجَعَلْنَا بَعْضَكُمْ لِبَعْضٍ فِتْنَةً أَتَصْبِرُونَ وَكَانَ رَبُّكَ بَصِيرًا
20...Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик. Сабр қилармикансизлар?! Роббинг кўриб турувчи(Зот)дир.
Роббинг ҳар бир нарсанинг зоҳиринигина эмас, ҳақиқатини ҳам кўрувчи бўлган Зотдир. Шунинг учун Ўзи билиб, ҳикмат ила тасарруф қилади. Бандаларнинг иши Аллоҳнинг тасарруфини муҳокама қилиш эмас, балки амрларини бажо келтиришдир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!