Ассалому алайкум! Ман қўшни давлатдан мани касбим духтур. Насиб булса Россия худуга ишка бормоқчиман касбим бўйича. Россиига духтур булиб ишлаш учун аккредитация утиш керак экан кегин иш фаолияти юритса булар экан. Аккредитация бу экзаменга ўхшаган нарса экан. Ким ўтса сертификатка ўхшаган нарса берар экан. Шу аккредитацияни ман дистонционна ўтмоқчи ман. Россия худудига бормастан. Узимизди давлатга хужжатларди таёрлаб кегин бормоқчиман. Саволим: Россияда платный организациалар бор экан, улар блан договор тузиб аккредитация ўтса булар экан дейишяпти. У организацияни айтиши буйича договор тузиб пул тўлаш керак булади, пулди 50% предоплата қилиш керак экан кегин аккредитация ўтар экан дистанционна, қолган 50% пулди кегин бериш керак экан. Шундай қилиб аккредитация ўтар экан. Шу организациялар билан договор тузиб аккредитация ўтсам буладими, ўзимизди давлатга қолиб?
– Ва алайкум ассалом! Сохта ҳужжат қилиб беришса ёки ўрнингизга бошқа киши имтиҳон топшириб берса ёки бошқа ҳар қандай сохталик бўлса жоиз эмас. Буни ўзингиз ҳам яхши тушуниб турган экансиз. Ғайридинлар юрти бўлгани учун жоиз бўлармикан, деган гумонга борманг. Ёлғон ҳар ерда ҳаромдир.
Абдуллоҳдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлар ростгўйликни лозим тутинглар, чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапираверса ва ростгўйликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқлардан» деб ёзилади.
Сизлар ёлғондан ҳазир бўлинглар, чунки ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва ёлғончиликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида «каззоблардан» деб ёзилади», дедилар».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадиси шарифларида ростгўйлик ва ёлғончиликни таққослаб баён қилиб бермоқдалар.
Жаннатий бўламан деган одам ростгўй бўлиши керак экан. Ростгўйлик уни яхшиликка, яхшилик эса жаннатга бошлайди.
Мўмин банда ёлғонга яқин келмаслиги, доимо ростгўйликни ўзига лозим тутиши керак. Чунки бу иш жаннатга олиб борадиган омиллардан биридир.
Ёлғончилик эса фисқу фужурга бошлар экан, охир- оқибат банданинг дўзахга киришига сабаб бўладиган омиллардан бирига айланар экан. Бу хулосани доимо эсимизда сақлашимиз лозим. Зотан, Аллоҳ таолонинг ҳузурида «каззоблардан» деб ёзилиб қолиши ҳар бир банда учун чексиз мусибатдир. Валлоҳу аълам!